География

География кафедраси Табиатшунослик факультетидаги илк ташкил этилган кафедра бўлиб, у 1948 йили Қорақалпоқ давлат педагогик институти таркибида Табиатшунослик-география факультетида География-кимё кафедраси сифатида ташкил топди. Унга кимё фанлари доктори Ф.З.Фишер раҳбарлик қилди. 1954-1963 йиллари география кафедрасига доцент Н.А.Бем, 1963-1976 йиллари ва 1985-1992 йилларда Ўзбекистонга хизмат кўрсатган ўқитувчи, профессор Ж.Матмуратов, 1976-1981 йилларда доцент А.Б.Бекбулатов, 1981-1985 йиллари доцент Т.Х.Аллабергенов раҳбарлик этди.

1992-1993 ўқиш йилидан география кафедраси табиий ва иқтисодий география кафедраларига ажралиб чиқди. Табиий география кафедрасида 1992-1996 йиллари доцент Т.Х.Аллабергенов, 1996 йилдан доцент П.Р.Реймов раҳбарлик этди.

Иқтисодий география кафедрасида доцент Е.Умаров 1992-1997 йилларда раҳбарлик қилди. 1997-1998 ўқиш йилидан табиий ва иқтисодий география кафедралари география кафедраси бўлиб қайта бирлаштирилди ва кафедрага 1997-2009 йиллари доцент П.Р.Реймов, 2009-2015 йиллари доцент Г.А.Ходжаева раҳбарлик қилди. 2015 йилдан доцент Н.Ж.Ембергенов раҳбарлик этиб келмоқда.

Ҳозирги кунда география кафедрасида 23 штат бўлиб, унда 21 профессор-ўқитувчи: шундан 2 фан доктори, 5 фан номзоди, 2 катта ўқитувчи ва 12 ассистент-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда.

География кафедраси профессор-ўқитувчилари ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва таълим-тарбиявий ишларга фаол иштирок этиб келмоқда. Шу кунгача кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 80 дан ортиқ илмий монография, дарслик ва ўқув-услубий қўлланмалар чоп этилган.

         Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан чет эл грантлари ҳисобидан 530808-ТЕМПУС-1-2012-1-НИ-ТЕМПУС- JDСR «Gе-UZ: Геоинформатика: Создание возможности для устойчи-вого развития в Узбекистане» лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ERASMUS MUNDUS gSmart ҳәм Training of Individuals through Mobility from Uzbek Republic to EU лойиҳаси бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалари Австрия, Венгрия, Германия, Греция, Испания, Португалия, Словакия, Чехия, Швеция, Буюк Британия ва бошқа қатор давлатларда тажриба алмашиб, ўз малакаларини ошириб келди.

География бакалавр таълим йуналиши бўйича ўтказилган республика фан олимпиадасида 2009-2010 ўқув йили Хайруллаев Биродар иккинчи ўринни, 2012-2013-ўқув йили Кушаев Руслан биринши ўринни, Гидрометеорология бакалавр таълим йуналиши бўйича ўтказилган республика фан олимпиадасида 2016-2017 ўқув йилида Абдуллаев Тозабек фахрли иккинчи ўринни, 2017-2018 ўқув йилида Калабаев Салаўат учинчи ўринни эгаллади. Талабаларимиздан Турдибекова Замира ва Ахмедова Зулхумар Бердақ номидаги давлат стипендия соҳиби бўлди. 2017 йили Калабаев Салауат Тошкент шаҳрида ўтказилган «Глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича энг яхши ғоя-2016-2017» танловининг «Энг яхши мақола» номинацияси бўйича учинчи ўринни эгаллади.

 

Кафедрада фаолият кўрсатаётган илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар

 

Ембергенов Наўризбай Жанабаевич, география фанлари номзоди, доцент. 1976 йили 12 мартда Хўжайли туманида туғилган. 2004 йили Қорақалпоқ давлат университетини тугатган. 2011 йили «Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг ўсиши ва жойланишидаги ўзгаришлар» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 50 дан ортиқ илмий меҳнатлари чоп этилган. Шундан 1 та ўқув қўлланма, 3 та ўқув-услубий қўлланма. 2008 йили Миср Араб республикасининг Қоҳира демография марказини тугатган. Илмий фаолияти давомида Австрия, Испания ва Қозоғитсон давлатларида илмий семинар ва анжуманларда иштирок этган. Кафедрада 2004 йилдан бошлаб ўз фаолиятини давом этиб келмоқда. 2015 йилдан кафедра мудири лавозимида ишламоқда.

 

Баллиева Руза, география фанлари номзоди, тарих фанлари доктори, профессор. 1959 йили 19 мартда Кегайли туманида туғилган. 1982 йили Тошкент давлат университетининг география факультетини тугатган. 1994 йили «Традиционное природопользование в связи с выходом из экологического кризиса в Приаралье» мавзусида номзодлик, 2003 йили «Традиционное природопользование и Каракалпакский этнос» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 100 дан ортиқ илмий меҳнатлари чоп этилган. Шундан 2 та монография, 2 та дарслик, 9 та ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилган. 1982 йилдан География кафедрасида ўз фаолиятини давом этирмоқда.

 

Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, доцент. 1976 йили 16 сентябрда Хўжайли туманида туғилган. 1998 йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. 2005 йили «Медико-географический анализ дельты Амударьи и улучшения ее санитарно-гигиенической ситуации» мавзусида номзодлик, 2016 йили «Социально-экономические особенности улучшения нозогеографической ситуации Республики Каракалпакстан» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 80 дан ортиқ илмий меҳнатлари, шундан 1 та монография, 10 дан ортиқ дарслик ва ўқув-услубий қўлланмалар чоп этилган. 1998 йилдан география кафедрасида фаолиятини давом этирмоқда. 2018 йилдан Қорақалпоқ давлат университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Абдиреймов Салауат Жамалович, география фанлари номзоди, доцент. 1967 йили 15 августда Чимбой туманида туғилган. 1984 йили Нукус давлат университетига ўқишга кириб, 1992 йили Москва Темирязев номидаги қишлоқ хўжалиги Академиясини тугатган. 2006 йили «Геоэкологические аспекты агроландшафты дельты Амударьи (на примере Чимбайского оазиса)» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 50 дан ортиқ меҳнатлари, шундан 1 та монография, 1 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма, 5 та ўқув-услубий қўлланма чоп этилган. Университетда 1993 йилдан ўз фаолиятини давом этирмоқда.

 

Алланазаров Кеунимжай Жанназарович, география фанлари номзоди, доцент. 1967 йили 1 сентябрда Кегайли туманида туғилган. 1993 йили Қорақалпоқ давлат университетини тугатган. 2002 йили «Оценка природных условии и ресурсов неорошаемой части дельты Амударьи для развития отраслей сельского хозяйства» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 50 дан ортиқ илмий меҳнатлари, шундан 1 та дарслик, 6 та ўқув услубий кўлланмаси чоп этилди. 1993 йилдан география кафедрасида фаолиятини давом этирмоқда.

 

Ходжаева Гуля Аширбаевна, география фанлари номзоди, доцент. 1968 йили 8 мартда Тахиятош шаҳрида тўғилган. 1990 йили Нукус давлат университетини тугатган. 1998 йили «Геодемографическая ситуация и регулирование развития населения Каракалпакстана» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 100 дан ортиқ илмий меҳнатлари чоп этилган. Шундан  1 монография, 2 ўқув қўлланма, 4 ўқув-услубий қўлланмаси чоп этилган. 1990 йилдан география кафедрасида ўз фаолиятини давом этирмоқда.

 

 

Султашова Оралхан Генжебаевна, география фанлари номзоди, доцент. 1977 йили 1 сентябрда Қанликўл туманида туғилган. 2001 йили Қорақалпоқ давлат университетини тугатган. 2011 йили «Тепловой режим почв Узбекистана» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 60 дан ортиқ илмий меҳнатлари, шундан 1 та монография, 1 та ўқув қулланма ва 2 та услубий қўлланмаси чоп этилган. 2010 йилдан география кафедрасида ўз фаолиятини давом этирмоқда..

Шунингдек, кафедрада катта ўқитувчилардан М.Турсинов ва Г.Наурузбаева, ассистентлардан М.Төлепбергенов, Қ.Далжанов, Я.Худайбергенов, К.Утарбаева, Б.Алиева, Г.Тлеўмуратова, Қ.Беканов, Б.Тайров, А.Алеўов, М.Утеўлиев, Қ.Каримбаев, Р.Жақсыбаев, Ю.Уразимбетова ва А.Оразбаевлар ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.